UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Тоттенхэм" Галлахерни ўз сафида кўрмоқчи  1 17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  5 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  2 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  7 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  13 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  9 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   2 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  9 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   10 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  4 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  56

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутган натижа билан тугамади. Учрашув "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди. Қийин бўлишини билардик, чунки майдонга таркибдаги муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан, вазиятлар ярата олдик. Гол уришга қийналяпмиз. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо ҳужум чизиғи вакиллари бундан яхшироқ ҳаракат қилишлари лозим эди. Футбол шунақа. Гол ура олмадик, ҳаммаси рақиб режаси билан кетди. "Бунёдкор" чарчашимизни кутди ва қарши ҳужумда ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

-  Умар Эшмуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Умар бетоб эди. Ўйлайманки, у кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика