Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"
02 ноя 21:26
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"
"Элит Лигадаги яна бир қийин рақиб кутиб турибди. "Ал Ваҳда" жорий мавсумда деярли мағлуб бўлмаган экан. Жуда яхши шаклланган жамоа экан. Эртага оғир ўйин бўлиши аниқ. Рақиб ҳақида йигитларга тўлиқ маълумот тақдим этишга ҳаракат қилдик. Гуруҳдаги вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз", - деди Рўзиқул Бердиев.
"Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - Ҳусайн Норчаев.
Мухлислар "Насаф"дан ғалаба кутишмоқда. Ушбу учрашув Элит ОЧЛдаги вазиятни буриб юбориши мумкин. Эртанги жангга жамоани қанчалик тайёрлай олдингиз?
Мухлислар биздан ҳар бир ўйинда яхши натижа кутишади. Буни ҳис қиламиз. Чемпионатми ёки Элит Лига фарқи йўқ. "Ал Ваҳда"га қарши баҳс тақдиримизни ҳал қилиши мумкин. Бундай имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба ва илк очколарни қўлга киритиш жуда муҳим. Яхши натижага эришишга умид қиляпмиз.

Ҳусайн Норчаевга савол
Жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда футболчиларда босим йўқми?
Босим йўқ. Биз жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
"Ал Ваҳда" билан 2017 йилда ҳам тўқнаш келган эдингиз. Ушбу вақт ичида рақиб қанчалик ўзгарди деб ўйлайсиз?
Анча вақт ўтиб кетди-ку. Менимча, 2001 йили "Ал Ваҳда" билан ўйнаганмиз. 2017 йилда эса "Ал Васл" билан ўйнаганмиз. "Ал Ваҳда", "Истиқлол" ва "Ал Қувейт"га қарши ўйнаганмиз. Ўша вақтларда Чемпионлар Кубоги деган турнир бўларди. Биз гуруҳдан чиқиб, ярим финалга қадар етиб борганмиз. Кўпчилик ҳозир буни эсламайди. Ярим финаллар баҳслари Эронда бўлиб ўтган эди. Учинчи ўрин учун "Истиқлол"га қарши ўйнаганмиз. Адашмасам, "Сеул" ёки "Самсунг" чемпион бўлган эди. Узр, саволдан бошқа мавзуга ўтиб кетдик, аммо яқин орада "Ал Ваҳда"га қарши ўйнамадик. 2017 йилда "Ал Васл" билан ўйнагандик, менимча.

"Насаф" ўша вақтларда ярим финалга қадар етиб борган дедингиз. Бундай яхши натижаларнинг сабаби нимада? "Насаф"да молиявий имкониятлар яхши бўлганми ёки бундай натижага иштиёқ туфайли эришилганми?
Араблар легионерларга эътибор қаратади. "Шабаб Ал Аҳли" таркибида ҳам 15тача легионер бор эди. Ўша вақтларда улар биздан олдинда эмас эди. Ҳозир араблар ўз даражасини легионерлар туфайли яхшилаб олди. Корея ва Эрон клублари ҳар доим кучли бўлиб келган. Араб мамлакатлари сўнгги йилларда легионерларга кўпроқ эътибор қарата бошлади. "Насаф" ўша вақтларда ҳам тажрибали футболчиларга эга эди. Шу сабабли халқаро майдонда яхши иштирок этганмиз.
"Насаф" Суперлигада ва ОЧЛда ўйнамоқда. Ҳозир бир фронтни танлаш вақти келди. "Насаф" чемпионликка эътибор қаратиб, кейинги йил яна ОЧЛда ўйнаши керакми ёки ОЧЛга урғу бериб кўпроқ очко тўплашга интилиш керакми?
Биз кетма-кет иккинчи мавсумда шундай ҳолатга тушяпмиз. Жорий мавсумда ҳам кўпроқ эътиборни Суперлигага қаратяпмиз. ОЧЛдаги рақибларга қаршилик кўрсатиш қийин. Яхши таркиб бўлиши керак. Элит ОЧЛда кейинги босқичга чиқсак яхши бўларди. Суперлига ҳам осон кечмаяпти. Жорий мавсумда чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлса керак.
"Ал Ваҳда" тўпга эгалик қилишга интиладиган жамоа экан. Рақибнинг ушбу жиҳатини қандай бартараф этмоқчисизлар?
Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Жамоа ўйинчилари ҳам юқори техникали. Биз эртага ўзимизга керакли натижа учун боримизни берамиз. Сўнгги икки кун давомида машғулот ўтказмай, тикланишга эътибор қаратдик. Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар
чарчок булади хар 3 4 кунда уйнаса качонки Европа темпида уйнаса сенлар юриб уйнаяпсанку
Da oyn otkazvoti 2ta teng kuchli tarkib Saudiya jamoalaridayam yoq nari borsa 7_8ta legioner qogani maxaly futbolchilar ulardayam Milandan kelgan Teo Ernandes degan ozi himoyachi u lekin 5_6futbolchini koʻzni yumib aldap gol urdi unaqa warmanda qmalarn bza Oʻzbekiston jamoasimza Al xilol Shri lanka Butan Bangladesh jamoasi bn oʻynamadi yow bolalarcha aldidgan oʻtgan yili Paxtakoram bundan yaxwro qatnashgandi malumot ucn oʻtgan yili Paxtakor chempionata 5-6 ornadedi Nasaf hozir 1bn 2ni ortasda
Bu taqdirni o'zingiz tanlagansiz, Ro'ziqul aka!!! Har bir raqibni qiyin raqib, kuchli raqib deyaverib o'rganib qolibsiz-ku!!! Yeb tashlaymiz, yutib yuboramiz, hech biridan qo'rqmaymiz, demaysizmi????