

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин Англия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйин даражасини юқори баҳолади. 3 октябрь куни "уч шерлар" Миллатлар лигаси ўйинида Хорватияни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Беллингем битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
— Беллингем болаларга қарши ўйнаётган катта эркакдек кўринмоқда. У тарихдаги энг буюк ўйинчилардан бирига айланиши мумкин. Жуд тўп билан аллақачон ажойиб муомала қилади, аммо мени энг кўп ҳайратда қолдираётгани — унинг тўпсиз ҳаракатларидир. Бу атрофидаги ҳамманинг даражасини оширади.
Агар жамоангизда тўп билан шунчалик яхши муомала қиладиган, Мадриднинг "Реал" клубида ўйнайдиган ва шунга қарамай тўпсиз шунчалик кўп меҳнат қиладиган футболчи бўлса — бу қолган ҳаммани руҳлантиради. У Англия терма жамоаси учун жуда катта етакчидир, — деди Кин Madrid Universal нашрига X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.



