“Ростов” яна бир исланд футболчисини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 янв 2018
“Бристоль Сити” клубининг чап қанот ҳимоячиси Хердюр Магнуссон фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Исландиялик 24 ёшли футболчининг хизматларига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Ростов” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Донликлар тез орада “Бристоль” клубига Магнуссоннинг трансфери юзасидан расмий билан таклиф билан чиқишади. 

“Ростов” ўтган йилги ёзги трансфер бозори чоғидаёқ футболчини ижарага олишга уриниб кўрганди. Bristol Post хабарига кўра, Магнуссоннинг ўзи “Ростов”га ўтмаслиги, ҳозирги клубидаги ҳолати уни тўла қониқтиришини айтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: