"Ростов" ва "Рубин" "Лех" ҳужумчисига қизиқмоқда

Alisher
10 июл 2020
"Лех" ҳужумчиси Кристиан Гюткьяер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, 30 ёшли даниялик футболчининг хизматларига "Ростов" ва "Рубин" клублари қизиқмоқда.

Ўйинчига шунингдек "Генгам" клуби ҳам қизиқмоқда, клуб унга йилига 600 минг евро миқдорида маош тўлашга тайёр.

Гюткьяер жорий мавсум "Лех" таркибида Польша чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Tipsbladet