

Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га трансфер бўлиш варианти туфайли Жоржевичга қизиқиш пайдо бўлди. Ўзбекистонлик форвард А Серияга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур трансфер амалга ошса, Лука Жоржевич “Ростов”га келади.
Эслатиб ўтамиз, черногориялик футболчи ўтган йили "Локо" аъзосига айланиб, РПЛда 4 та ўйин ўтказган ҳолда битта пас беришга эришганди. У 2019 йилнинг октябрида тизза пайларини шикастлаб олгани сабаб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.



