

33 ёшли исландиялик футболчи бироз аввал "Ростов"ни раcман тарк этгани ҳақида хабар бергандик. Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани муддатидан олдин бекор қилишди.
Футболчи "Трабзонспор" клуби футболчисига айланиши эҳтимоли бор. Турк клуби ҳозир тажрибали марказий ҳимоячи қидиряпти ва якунда Сигурдссон номзодига тўхталиши мумкин.
Маълумот учун, "Трабзонспор" Туркия суперлигаси мусобақа жадвалининг 3-поғонасини банд қилган.



