"Ростов" президенти коронавирус билан боғлиқ хабарни тасдиқлади, 19 июнь кунги баҳс ўтказилмайди

Eldor Akmurzayev
17 июн 2020
"Ростов" раҳбари Арташес Арутюнянц клубдаги коронавирус тарқалгани ҳақида гапирди.

"Ростов" чемпионат тикланиши тарафдори ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аввалроқ, РФC ва РПЛнинг мавсумни давом эттириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлагандик. Жамоамиз Сочидаги баҳсга тайёргарлик кўраётганди, ажойиб рестартга умид қилгандик. Бизда олти нафар касалланганлар бор. Бу форс-мажор ҳолат. РФC ва РПЛ билан алоқадамиз. Шу қаторда, Роспотребнадзор тавсияларига қатъий риоя қиламиз ва икки ҳафталик карантинга кетамиз.

Клубда юз берган вазият учун кимнидир айбдор қилмоқчи эмасмиз. Мазкур танаффусдан кейин жамоамиз билан майдонда курашни давом эттиришни кутмоқда. Хаста футболчиларга соғлиқ тилаймиз, тезда тузалишига ишонамиз, мухлисларимизнинг қўллаши ва бизни тўғри тушунишидан умидвормиз. Стадионда учрашгунча, Ўзингизни асранг!”, дейди Арутюнянц.

Шу тариқа, РПЛ рестартидан ўрин олган "Сочи" – "Ростов" беллашуви номаълум муддатга қолдирилди. Учрашув 19 июнь куни "Фишт" ўйингоҳига белгиланганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru