“Ростов” келажаги сентябрда ҳал бўлади, жамоа раҳбарияти ўзгариши мумкин

Eldor Akmurzayev
11 июл 2020
Журналист Вячеслав Короткин “Ростов” раҳбариятида ўзгариш бўлиш эҳтимоли борлигини тасдиқлади.

Аввалроқ, клуб асосий сармоядори, топ-менежери ҳамда бош мураббий Валерий Карпин кетиши ҳақда бошқа бир ОАВ вакили Иван Карпов ёзганди.

“13 сентябр куни Ростовда губернатор сайлови бўлиб ўтади. Шу лавозимни эгаллаб турган Василий Голубев номзодлардан бири сифатида рўйхатдан ўтган. Агарда у ғолиб бўлса, клубда ўзгариш юз бермайди. Бордию ундай бўлмаса, Карпов ёзгани каби сценарий юз бериш эҳтимоли йўқ эмас”, дейди Короткин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru