"Ростов" асосий таркибининг яна бир аъзоси клубдан кетди

Eldor Akmurzayev
6 окт 2020
Донликлар ҳимоячиси Евгений Чернов фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради.

27 ёшли футболчи билан шартнома 2023/24 йилги мавсумга қадар тузилди. Ҳимоячи янги жамоасида йилига 3 млн евро маош олиши айтилмоқда.

Чернов 2019 йилдан буён “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У жамоа либосида 53 ўйинда иштирок этиб, 1+4 натижа кўрсатишга эришган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fckrasnodar.ru