

- Ростовликларнинг Петербургдаги даҳшатли ўйиндан сўнг ўзлари учун қандай хулосага келишганларини кўриш жуда ҳам қизиқ. 1:6 - "Ростов" қачон бундай оғир зарба қабул қилиб олганини эслаш қийин.
Бу ҳали ҳам уй учрашуви ва мезбонлар учун яхши атмосферада ўтиши аниқ. Ерёменко, Попов, Ионов ва Шомуродовлар кўпроқ ўзларини яхши ҳис этишади. "Зенит"га қарши ўйинда эса улар ҳамма нарсани бой беришди.
Рақиб ёпилиб ўйнайди, аммо "Ростов"нинг ижро маҳорати ўз сўзини айтиши керак. Уларнинг ғалабаси учун битта гол етади ва мен шунга тикаман. Менимча, Шомуродов ўз имкониятини топади, - дейди Титов.



