Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
1 июн 2024
Леонардо Бонуччи Криштиану Роналду ва Лионель Мессини солиштирди.

- Нега Роналду "Ювентус"ни кучли жамоага айлантира олмади?

- Криштиану келиши Чемпионлар лигасидаги ғалабани англатгандек эди, аммо футбол - аниқ фан эмас.

Криштиану бизни янада иродалироқ қилди. Баъзида майдонда ҳаммаси ҳам ўхшамас эди, аммо чемпионга истисноқилиш мумкин, чунки ҳар сафар у билан баҳс 1:0 ҳисобида бошланади. Қолган юлдузлар каби унга ҳам ҳудуд керак бўларди. Жижи (Буффон) билан ҳам шундай бўлган.

- Кимга қарши ўйнаш қийинроқ: Месси ёки Роналду?

- Мессининг ҳаракатларини олдиндан билиш қийинроқ эди. Криштиану - идеал машина, аммо унинг ҳаракатларини пайқаш бироз бўлсада осонроқ бўлган - деди Бонуччи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport