

"Manchester Evening News" хабарига кўра, у ёшлар жамоасининг "Рексхэм"га қарши ўртоқлик ўйинини томоша қилишга борган.
37 ёшли футболчининг "Юнайтед"даги тақдири сўроқ остида. У мавсумолди тайёргарлик доирасидаги ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмади. Шунингдек, унинг "Атлетико" ва "Райо Вальекано"га (30-31 июль) қарши бўладиган назорат ўйинларида ҳам иштирок этиши сўроқ остида турибди.



