UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  1 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  3 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  48 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  19 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6

Роналду шахсий совринлар ҳақида: "Муҳими – жамоанинг ғалабаси" Янгиликлар

Роналду шахсий совринлар ҳақида: "Муҳими – жамоанинг ғалабаси"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин услубингиз ўзгардими?

– Ўйлашимча, жамоа яхшироқ ўйнашни бошласа, ўзимизга ишонч ортиб боради. Биз аввал бажарган ишларимиздан фарқли футбол ўйнаймиз. Тез-тез ҳужумга ўтамизю 

Гарчи бироз эркинлик олган бўлсам ҳам, менинг жамоадаги вазифам олдин қилган ишларимга ўхшаш, деб ўйлайман. Биз яхшироқ ва бахтиёр бўлиб боряпмиз. Чунки, буларни босқичма-бочқич амалга ошириш учун имкониятимиз мавжуд. 


– Чемпионлар лигаси ёки "Олтин тўп"?

– Биз Италия чемпионати, кубоги Чемпионлар лигасини ютишни истаяпмиз. "Ювентус" олдига буюк мақсадларни қўйиши лозим, деб ўйлайман. Шунинг учун, барча совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу албатта қийин бўлишини билиб турибман. Аммо, бизнинг кучимиз ҳам мана шунда деб ҳисоблайман. 

Жамоа билан соврин ютиш – бу энг муҳими. Ўтган йил ажойиб мавсум ўтказдик (Италия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган, "Championat.asia") ва бу мавсум бундан ҳам яхшироқ ўтказишни мақсад қилганмиз. Ҳозир энг асосий нарса - бу эртанги ўйин ва унда қўлга киритиладиган ғалаба. Сабаби, мазкур муваффақият бизнинг кейинги босқичга чиқишимизни 50 фоиз кафолатлайди.


– Сарри ҳақида қандай фикрдасиз?

– Унинг жамоада қўллаётган услуби менга ёқмоқда. Биз кўп тўпни назорат қиляпмиз ва кўпроқ ҳужумлар уюштиряпмиз. Ўзимизни ишончли ҳис қилмоқдамиз ва кўплаб голли вазиятлар яратмоқдамиз. 


– Шахсий рекордларингиз ҳақида нима деб ўйлайсиз?

– Ҳозир фақат жамоанинг натижалари ҳақида бош қотиряпман. 700 та урилган гол ўтмишда қолди. Бу ҳақида бошқа ўйламайман", – дейди Роналду.   


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика