Роналду Мадейрадаги ёнғинда жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр
11 авг 2016 10:16
Янгиликлар
Роналду Мадейрадаги ёнғинда жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, у Атлантика океанидаги Мадейра оролида ёнғиндан жабрланганларга ёрдам кўрсатади.
Ёнғин Роналду туғилган шаҳар Фуншалуга жуда яқин келди.
Футболчи бу борада вилоят президентии Мигель Албукерке билан суҳбатлашди ва молиявий ёрдам таклиф қилди. Португалиялик қанча маблағ ажратиши номаълум.
"Мадейрада содир бўлаётган воқеалардан хафаман. Барчага ирода тилайман ва бошқаларни қутқариш учун ўз жонини хавфга қўяётган ўт ўчирувчиларга раҳмат. Мен сизлар биланман!" - деб ёзади Роналду "Инстаграм"даги саҳифасига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар