

"Биз яна йўлга тушиб олдик. Ҳеч ким таслим бўлмайди, ғалабали йўлга қайтишнинг биргина йўли бор: машаққатли меҳнат, жамоавий иш ва унга жиддий ёндашиш. Қолган ҳаммаси – шунчаки шовқин. Олға, "иблислар!", – деб ёзди Роналду Twitter'да.
Португалиялик жорий мавсумда 27 та ўйинда 15 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.



