

Футболчи кечаги учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида захирага олинди. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг маълум қилди. Футболчи яқин кунлар ичида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг МЮ ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда МЮ 90+5 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг мағлуб бўлганди.



