

21 ёшли футболчига анчадан буён "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда, аммо "қизил иблислар"нинг рақобатчилари бор. Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, хавбекни "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ҳам ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Эҳтимолий харидорлар учун нарх-наво муаммо бўлиб қолмоқда: "чайкалар" истиқболли камерунликни сотишдан камида 100 миллион фунт стерлинг (115 миллион евро) ишлаб олишни хоҳлашади.
Карлос Балеба Премьер-лиганинг жорий мавсумида "Брайтон"нинг бешта ўйинида қатнашди.



