Роналдиньо эффекти: "Барселона" собиқ юлдузининг либослари бир кунда тугади

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
"Барселона" афсонаси Роналдиньонинг машҳур 10-рақамли либослари ҳали ҳамон мухлислар орасида катта талабга эга эканини исботлади.

Каталония клуби бразилиялик сеҳргар ЕЧЛ ғолиби бўлган 2005/06 йилги мавсум нусхасидаги (ретро) либосларни сотувга чиқарди. Қизиғи шундаки, клубнинг онлайн-дўконидаги барча захиралар бир суткага ҳам етмай сотиб бўлинди.

Ҳозирда "Камп Ноу"даги асосий дўконда ҳам саноқли нусхалар қолган, холос. Ушбу душанбадан бошлаб Роналдиньо либосларини шаҳарнинг бошқа нуқталаридаги расмий клуб дўконларидан ҳам сотиб олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айнан ўша мавсумда Роналдиньо бошчилигидаги "блауграна" Европа тахтини забт этган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com