

- Бразилияликлар уни келажакда нималар кутаётганларидан хурсандлар. Иқтидорга эга бўлиш ва 18 ёшида ўзига бўлган ишонч.
У менга Роналдони эслатмоқда. У Европадаги биринчи мавсумида 30та гол урган эди ва одамлар: "18 ёшли бразилиялик йигит ким бўлди?" дейишган эди. У тўп билан ўйнашни ёқтиради ва рақиблари томон қўрқмасдан югуради.
Габриэл шунчаки тўп билан бўлишни ва голлар уришни хоҳлайди. Роналдо дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган эди ва Мартинеллида ҳам шундай имконият бор", - дейди Роналдиньо.
Габриэл Мартинелли жорий мавсум "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.



