Романо Майкл Кэррикнинг келажаги ҳақида фикр билдирди

14 май 2026, 10:30
"Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррик ўз лавозида қолади.

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди. Мураббийнинг фаолиятидан раҳбарият ва футболчилар мамнун. Томонлар шартнома бўйича музокараларни якуний босқичини олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Кэррик январда Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан сўнг вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинланганди.


Манба: https://x.com/FabrizioRomano