Романо "Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфери ҳақида хабар берди ва икки футболчи кетишини тасдиқлади

3 июн 2026, 08:25
"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон трансферини якунлади.

У манкунианликларнинг шу ёздаги ярим ҳимоя чизиғи учун дастлабки хариди бўлади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" хавбеклари Каземиро ва Мануэль Угарте жамоани тарк этади.

Аввалроқ, Эдерсон "Манчестер Юнайтед" билан 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган, яна бир йилга узайтириш имконияти (2031 йилгача) мавжуд бўлган шартнома имзолаши хабар қилинганди. Трансфер суммаси 40,5 миллион еврони ташкил этади, яна 4,5 миллион евро эса бонуслар тариқасида кўзда тутилган.

Эдерсон 2022 йилнинг ёзидан буён "Аталанта"да тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда 26 ёшли марказий ярим ҳимоячи клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйинда қатнашди. Уларда Эдерсон 3 та гол уришга ва 2 та голли узатмани амалга оширишга эришди. Бразилиялик футболчининг қиймати Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano