Расман: Савиньо “Манчестер Сити”дан “Тоттенхэм”га ўтди

Sherzod Nurmatov
25 авг 2026, 14:40
Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар қилди.

22 ёшли бразилиялик футболчи билан тузилган шартнома тафсилотлари ошкор қилинмаган. Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 87 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берганди.

2.jpg

Савиньо 2024 йилнинг ёзида “Труа”дан “Манчестер Сити”га ўтганди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали бразилияликнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

АПЛнинг 1-турида “Тоттенхэм” сафарда “Брентфорд”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 2-турда эса лондонликлар 29 август куни ўз майдонида “Ньюкасл”ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com