А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради

Alisher Ostonov
16 мар 2026, 02:42
Италия А Серияси 29-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

"Кома" ва "Рома" ўртасидаги ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ меҳмонлар Дониэлл Маленнинг пенальтидан урган голи туфайли ҳисобни очишди. 59-дақиқада мезбонлар форварди Анастасиос Доувикас ҳисобни тенглаштирди. 64-дақиқада римликлар ҳимоячиси Уэсли Франка иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. 79-дақиқада эса "Комо" ҳимоячиси Диего Карлос рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.

"Лацио" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин тақдирини эса битта гол ҳал қилди. Римликлар форварди Густав Исаксеннинг 26-дақиқада урган голи "бургутлар"га ғалаба тақдим этди. Шунингдек, 90+8 дақиқада "Лацио" устози Маурицио Сарри қизил карточка олди.

А Серия турнир жадвалида "Интер" 29-турдан сўнг 68 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Милан" ҳисобида 60 очко бор. Кучли учликни 59 очко билан "Наполи" якунлаб бермоқда. 







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia