«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор
29 апр 2025 09:10
Янгиликлар
«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор
«Рома» янги мавсум учун бош мураббий излашда давом этмоқда.
Римликларни бошқаришга асосий номзод — «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас бўлиб турибди. Испаниялик мутахассисдан ташқари яна Франческо Фариоли («Аякс»), Патрик Виейра («Женоа») ва Стефано Пиоли (Ал Насср) каби мураббийлар жамоани бошқаришга даъвогарлар қаторидан жой олишган.
Эслатиб ўтамиз, «Рома»нинг амалдаги бош мураббийи Клаудио Раньери ёзда мураббийлик фаолиятини якунлашини эълон қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар