"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда
03 янв 12:41
Янгиликлар
"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Рома" билан 25 ёшли италиялик ҳужумчи Жакомо Распадорининг трансфери бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ёзмоқда.
Инсайдернинг маълум қилишича, ҳужумчи ўйлашга вақт олган, форвард "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне билан учрашиб, клубдаги келажагини муҳокама қилишни режалаштирган. Футболчи "Рома" билан ҳамкорлик қилишнинг бир нечта вариантларини кўриб чиқмоқда - ижара ва тўлиқ трансфер.
Распадори бу мавсум олдидан "Атлетико"га "Наполи"дан кўчиб ўтган эди. Ҳужумчи клуб сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар