

“Йоахим Лев мени кузатаётганлигидан хурсандман. Агар Германия терма жамоасига мени ёрдамим керак бўлса, жон деб ёрдам берардим. Терма жамоанинг чақирувига ҳар доим тайёр тураман.
Албатта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида терманинг 3-дарвозабони бўлсам ҳам хурсанд бўлар эдим”, - дейди Вайденфеллер.
Эслатиб ўтамиз, 33-ёшли дарвозабон ҳалигача бирор марта Германия терма жамоаси сафида ўйнамаган.



