Эрик Гарсия: "Барса" бошқаларга қараганда адолатсизликка кўпроқ дуч келмоқда"

Aslanov Jasurbek
20 апр 2026, 23:34
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Атлетико"га қарши кечган баҳслардаги ҳакамлик ва жамоасининг мусобақадаги иштироки ҳақида гапирди.

Каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра (0:2, 2:1) мадридликларга имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашишди.

"Менимча, бундай турнирларда доим озгина омад керак бўлади. Ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмагани аниқ. Барча айбни ҳакамларга ағдармоқчи эмасман, лекин баъзи ғалати қарорларни тушуниш қийин.

Қоидалар шундай ишлайди. Одатда биз адолатсизликка бошқалардан кўра кўпроқ дуч келамиз. Футболда бундай воқеалар бўлиб туради. 0:2 ҳисобида ютқазаётган пайтимизда ҳам ғалабага ишонгандик. Бу биз учун оғир зарба бўлди. Жамоа жуда яхши ўйнади. Тажрибамиз камлигига қарамай, биз кучга тўляпмиз ва бундай даражадаги ўйинларга кўникишимиз керак.

Энди бор эътиборни чемпионатга қаратамиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда, аммо мақсадга қанча тез эришсак, шунча яхши. "Атлетико"га мағлуб бўлиш оғир, бу ҳолат биз билан Кубокда ҳам содир бўлганди. Воқеалар бундай тус олганидан афсусдаман, лекин бу биз ўтказаётган ажойиб мавсумга соя солмайди", — деди Гарсия.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo