"Рома" Лукаку борасида қарор чиқарди
26 сен 2023 21:30
Янгиликлар
"Рома" Лукаку борасида қарор чиқарди
Ўтган трансферлар ойнаси вақтида "Рома" "Челси"дан Ромелу Лукакуни ижарага олганди.
"Calciomercato" хабарига кўра, А Серия клуби вакиллари ушбу мавсум якунланганидан сўнг 30 ёшли белгияликни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Ўз навбатида "бўрилар" нархни тушириш учун "Челси"га Тэмми Абрахамни таклиф қилиб кўриш вариантини ҳам кўриб чиқади.
Лукаку "Рома" таркибида 4 ўйин ўтказди ва 3 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. "Рома"нинг навбатдаги учрашув 28 сентябрь куни сафарда "Женоа"га қарши ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар