

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, аргентиналикнинг янги клуби "Рома" бўлади. Айни пайтда римликлар Эден Жеко ўрнига номзод футболчи излаш билан банд.
"Бўрилар" раҳбарияти Гонсало Игуаин билан келишиб олган ва яқин вақт ичида "Ювентус" билан трансфер масаласида боғланишади.
31 ёшли форвард ўтган мавсумни икки клубда ижарада ўтказди. Дастлаб "Милан"да (15 ўйин, 6 гол, 1 та ассист) мавсумни бошлаган Игуаин мавсумнинг иккинчи ярмида "Челси"да кўриниш берди (14 ўйин, 5 гол).



