"Реал" ҳужумчиси бизнес-таҳлил йўналишида ўқимоқда: "Футбол бир кун тугаши мумкин"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2026
"Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсия Торрес университетдаги ўқиши ва келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.

22 ёшли футболчи ҳозирда бизнес-таҳлил йўналиши бўйича бизнес-администраторлик мутахассислигида таҳсил олмоқда. "Ўқиш менга доим ёққан. Футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлганимдан бахтиёрман, лекин бу соҳа қачондир тугаши мумкин. Шу боис, олдинга интилиш ва ишлашда давом этишим учун қўлимда қўшимча соҳа бўлишини истайман", — дейди Гонсало.

Шунингдек, ҳужумчи университет ҳаёти унга оддий 22 ёшли йигитдек ҳис қилишга ёрдам беришини таъкидлади: "Ўқишга бориш дўстларим билан мулоқот қилиш ва оддий университет ҳаётини кечиришга имкон беради".

Эслатиб ўтамиз, Гонсало "Реал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоанинг истиқболли ҳужумчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RFEF