

“Жейми жамоага катта таъсир ўтказади. У АПЛдаги энг яхши ҳужумчилардан бири. У жамоани кучайтиради. Варди барча футболчиларга ишонч бағишлайди.
Жейми – туғма тўпурар. У ўз ўйини устида ишлайди, бундан ташқари, у ўрганишни яхши кўради. Варди жуда ақлли, бу эса унга ўйинларда қўлга келади. Варди охирги йилларда дунёда энг яхши ўйинчилардан бири бўлганига шубҳа йўқ”, дейди Рожерс.
35 ёшли ўйинчи жорий мавсум АПЛда 17 ўйинда қатнашиб, 10+2 натижа кўрсатди.



