Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2024, 19:57
9 ноябрь куни Ла Лиганинг 13-турида "Осасуна"га қарши ўйинда (4:0) жароҳат олган "Реал" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родриго Силва жамоа машғулотларига қайтди.

Футболчи майдонга кутилганидан эрта қайтишга тайёр.

Родриго жорий мавсум барча турнирларда 15 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. 

Аввалроқ ФИФА 23 ёшли вингерни 2024 йилнинг энг яхши ҳужумчиси номи учун номзодлар рўйхатига киритгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano