

"Шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Родри учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги "Реал Мадрид" ўтган мавсумдагидан кескин фарқ қилади. Эртага кўп нарса ҳал бўлишига ишонмайман, барчаси жавоб баҳсида аниқланади.
Яхши спорт формасида бўлмаса ҳам "Реал" барибир Чемпионлар Лигаси фаворитларидан бири бўлиб қолаверади. Бугун биз ўзимизнинг максимум имкониятларимизни кўрсатишимиз зарур, бу ўта муҳим.
Гвардиола ва Анчелотти — бу сўнгги йилларнинг икки энг муваффақиятли мураббийи.



