

"Левандовски - "Олтин тўп" учун курашда фаворит. У Месси ва Салаҳ каби мукофотга арзийди.
Роберт - "Бавария"да фарқни таъминлаб берувчи фантастик ўйинчи ва ажойиб тўпурар. Биз буни "Бенфика"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда қилган хет-триги билан яна бир бор кўрдик", - дейди Ривалдо.
33 ёшли поляк жорий мавсум "Бавария" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"ни топшириш жараёни 29 ноябрда Парижда бўлиб ўтади.



