"Реал" ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида ўз трансфер рекордини янгилашга тайёр

26 апр 2026, 13:01
"Реал" "Бавария" қанот ҳужумчиси Майкл Олисени ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мадрид клуби францияликни жалб қилиш учун катта куч сарфлашга тайёр. Клуб футболчининг трансфери учун 160-165 миллион евро тўлашга тайёр.

Агар келишув амалга ошса, бу "Реал" тарихидаги рекордга айланади. Ҳозирда Мадрид клубининг рекорд даражадаги трансфери 2023 йилда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан 127 миллион еврога ўтган Жуд Беллингем ҳисобланади.


Манба: x.com/cfbayern