

"Мен Роберто Фирмино билан бўлган воқеа ҳақида гаплашдим. Худога шукрки, буни дарҳол кўрмадим. Ғазабланганимда нима қилган бўлардим, билмайман. Умид қиламанки, бу мухлисни топиб, жазолашади. Бу қолганлар учун сабоқ бўлиши керак", – деди Ришарлисон.
25 ёшли Ришарлисон жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



