UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  0 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  1 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  232 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш" Янгиликлар

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш"

"Локомотив" U-18 жамоасига бош мураббий этиб Рифат Акрамхўжаев тайинланди.

Бу йил ҳам ПФЛ томонидан Республика U-18 биринчилиги ташкил этилади. Фақат аввалги икки йилда ўтказилган мусобақадан фарқли ўлароқ бу йилгиси Суперлига ва U-21 ёшлар лигаси билан биргаликда параллел равишда олиб борилади. 

Яъни Суперлига учрашувларидан бир кун олдин жамоаларнинг ўринбосарлари ўйин ўтказса, икки кун олдин U-18 жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Рифат Акрамхўжаев "Локомотив" U-18 жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

 

Тайёргарлик ҳақида 

- Янги мавсумга тайёргарликни 6 январдан бошладик. Ҳаммаси режа бўйича олиб борилди. Бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиб шу орқали футболчиларни текшириб олдик. 26 февраль куни "Андижон"га қарши баҳс билан мавсумни бошлаймиз. Ўйлайманки, ушбу мавсумда жамоамиз ўзини кўрсата олади. 


"Бунёдкор" U-18га қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақида 

- Ўйин яхши ўтди. Футболчилар имкониятлардан фойдаланиб рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Лекин назорат баҳсида барибир асосий эътибор ўйинчиларни текшириб олишга қаратилган бўлади. Муҳими расмий беллашувларда ўзимизни қанчалик кўрсата олишимизда. 


Таркиб ҳақида 

- Таркибдан кўнгил тўқ. 9 декабрдан "Локомотив" U-21 жамоаси учун селекция ишларини бошлагандик. Кейин U-18 учун яхши футболчиларни таклиф эта бошладик. Вилоятлардан ўзимизга маъқул келган ёшларни сафимизга жалб этдик. 


"Локомотив" U-18 олдига қўйилган вазифа ҳақида 

- Албатта, биз ҳам чемпион бўлишга ва ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммага яхши маълум, "Локомотив" ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйиб келади. Лекин ўз навбатида биз учун энг муҳими асосий таркибга муносиб футболчиларни етказиб бериш ва бу йўлда енг шимариб ишлаймиз.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика