Ричардс ёзда "Бавария" ўйинчисига айланади, у янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтди

Alisher
2 мар 2021
"Рединг" чап қанот ҳимоячиси Омар Ричардс фаолиятини "Бавария"да давом эттиради.

23 ёшли англиялик футболчи Мюнхен клубига ёзда бориб қўшилади ва 4 йиллик шартнома имзолайди. Ричардс Буюк Британияда "Бавария" учун тиббий кўрикдан ўтди, аммо чекловлар сабаб Германияга уча олмаяпти.

Якуний келишувга кеча эришилди. Музокаралар эса 3 ой давом этди.

Ричардснинг "Рединг" билан тузган битими жорий мавсум сўнггига қадар амал қилади, шундай экан у янги клуби учун текинга тушади.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports