

23 ёшли англиялик футболчи Мюнхен клубига ёзда бориб қўшилади ва 4 йиллик шартнома имзолайди. Ричардс Буюк Британияда "Бавария" учун тиббий кўрикдан ўтди, аммо чекловлар сабаб Германияга уча олмаяпти.
Якуний келишувга кеча эришилди. Музокаралар эса 3 ой давом этди.
Ричардснинг "Рединг" билан тузган битими жорий мавсум сўнггига қадар амал қилади, шундай экан у янги клуби учун текинга тушади.



