

"Кечаги учрашувдан кейин Кулибалининг нархи 20 млн еврога тушди. Барча мухлислар унинг тўп билан яхши ҳаракат қилишини, агрессив ўйнашини мақташади. Уни Мангальяга ўхшатаман. У "Манчестер Сити"да яхши ўйнай олмади. Шу боисдан Кулибали топ-клубларда ўйнай олмаса керак деб ўйлайман. Чунки қийин рақиблар билан учрашувларда у ўзини кўрсата олмаяпти", - деди Ричардс.
Ўтган миш-мишларга қараганда Кулибали яқин вақтлар ичида "Манчестер Сити" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.



