РФИдагилар Россия - Аргентина ўйини бўлишини тасдиқлашмади

Aslanov Jasurbek
25 авг 2017
Россия футбол иттифоқи ФИФА расмий сайтида пайдо бўлган Россия ва Аргентина ўртасида ўртасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви ҳақида маълумотни тасдиқламади.

"Бирор терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви борасида келишсак, бу ҳақда тезкорлик билан РФИ сайтида эълон қиламиз. "Лужники"да Аргентина билан бўладиган ўртоқлик учрашуви ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаймиз, чунки Аргентина саралашни якунлагани йўқ ва ноябрь ойида қаерда бўлиши номаълум" - дейди РФИ вакиллари.

ФИФА сайтидаги маълумотга кўра, Россия - Аргентина учрашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com