Рэтклифф МЮнинг 25% акциясини сотиб олганидан сўнг жамоада мураббий ўзгарадими?
16 окт 2023 19:14
Янгиликлар
Рэтклифф МЮнинг 25% акциясини сотиб олганидан сўнг жамоада мураббий ўзгарадими?
Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" бош мураббийини ўзгартирмоқчи эмас.
Олдинроқ, Ineos кимё компанияси раҳбари яқин кунлар ичида клубнинг 25% акциясини 1,4 млрд. фунтга харид қилиши, британиялик миллиардер билан келишув МЮ эгасининг тўлиқ ўзгаришига ташланган биринчи қадамдек кўрилаётгани ҳақида янгиликлар эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, Рэтклифф келганидан сўнг Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да қолади. Бизнесмен клубнинг қарорларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқчи, аммо мураббий ўзгариши унинг режаларига кирмайди.
Фикрлар