

Бу ҳақда "Mirror Football" маълумот берди.
Манбанинг хабар беришича, "қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим польшалик ҳужумчига қизиқиб қолган. Португалиялик мураббий Левандовскининг келиши жамоага ижобий таъсир кўрсатишига ва бошқа футболчиларнинг ривожланишига ёрдам беришига ишонади. Бироқ Рэтклифф энди фаолияти охирлаб бораётган футболчилар билан шартнома имзоламоқчи эмас.

Левандовски ушбу мавсум барча мусобақаларда 9 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.



