Рэтклифф Фергюсон билан маслаҳатлашган ҳолда ишлайди
17 ноя 2023 22:33
Янгиликлар
Рэтклифф Фергюсон билан маслаҳатлашган ҳолда ишлайди
Сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"нинг янги ационери бўлаётган Жим Рэтклиффнинг маслаҳатчиси бўлади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Рэтклифф 1,25 млрд фунт эвазига "Манчестер Юнайтед"нинг 25 фоиз акциясини сотиб олади. У расмий равишда ишларни битирганидан кейин манкунианликларнинг афсонавий бош мураббийининг маслаҳатларини эшитади.
Бу орқали "Кристал Пэлас"нинг спорт директори Дуг Фридманнинг МЮда иш бошлаши имкониятларини оширади. Ўз навбатида Рэтклиффнинг бошқа вариантлари ҳам бор ва айни дамдаги директор Жон Мертонинг ўрни ҳам "мустаҳкам" эмас.
Айни дамда "Тоттенхэм"нинг рекрутинг бўйича собиқ раҳбари Пол Митчелл, "Аталанта"да кадрлар бўлими бошлиғи Ли Конгертон, "Милан"нинг собиқ директорлари Паоло Мальдини ҳамда Фредерик Массара ва "Атлетико" спорт директори Андреа Бертунинг номлари ҳам "Манчестер Юнайтед" билан боғланмоқда.
Фикрлар