Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин

Alisher Ostonov
18 май 2025
"Астон Вилла"га ижарага берилган "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли англиялик футболчига "Барселона" қизиқмоқда. Ҳужумчи Каталония клубига ўтиш учун маошини пасайтиришга ҳам тайёр.

Рэшфорд жорий мавсум 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo