РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда
26 янв 21:50
Янгиликлар
РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда
Бразилиянинг "Фламенго" клуби "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетанинг трансфери борасида келишувга эришди.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг трансфер суммаси 41,25 миллион еврони ташкил этади. Клублар ҳозирда тўлов тизимини келишиб олишмоқда ва яқин орада шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Бу трансфер Бразилия чемпионати тарихидаги энг қиммат харид сифатида рекорд ўрнатади. Аввалги рекорд "Крузейро"га тегишли эди — улар "Зенит"дан Жерсонни бонуслар билан бирга 30 миллион еврога сотиб олишганди.
Маълумот учун, Лукас Пакета АПЛ жорий мавсумида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар