"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади
16 фев 18:57
Янгиликлар
"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади
"Милан" ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Хорватиялик футболчининг 2026 йил ёзда тугайдиган шартномасида яна 1 йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Клуб раҳбарияти Модричнинг тажрибаси ва етакчилик сифатларини юқори баҳоламоқда, ундан ёш футболчиларга устозлик қилиш ва А Серия ҳамда Европа мусобақаларида муҳим ўйинларда жамоага ёрдам беришни кутмоқда. 40 ёшига қарамай, ўйинчи барқарор ўйин намойиш этишда давом этмоқда ва жамоа натижаларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
"Calciomercato" маълумотига кўра, Модрич агар фаолиятини давом эттиришга тайёр бўлса, "россонери" таклифини кўриб чиқади. У жорий мавсум барча турнирларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди
Фикрлар