Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди
29 янв 00:38
Янгиликлар
Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди
"Вест Хэм Юнайтед" маълум қилишича, трансфер суммаси келишилганидан сўнг, Лукас Пакета "Фламенго" клуби билан тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш учун рухсат олган.
"Лукас шахсий ва оилавий сабабларга кўра Бразилияга қайтиб, 2025 йил июлда Футбол ассоциацияси томонидан икки йил давомида кўриб чиқилган нотўғри хатти-ҳаракатлар бўйича айбловлар олиб ташлангач, ҳаётини қайта бошлашни истаётганини аниқ билдирган. Бу вазият унга сезиларли руҳий босим келтирган.
Клуб Лукасни қолишга кўндириш учун барча ҳаракатларни қилганига қарамай, у кетиш истагида қатъий турди. Шу боис, бош мураббий ва клуб унинг трансфер ҳақидаги илтимосини истамай бўлса-да қондириш тўғрисида қарор қабул қилди.
"Вест Хем Юнайтед" футбол клуби ушбу имкониятдан фойдаланиб, раҳбариятимиз, футболчиларимиз, ходимларимиз ва содиқ мухлисларимизга Лукаснинг клубдаги бутун фаолияти давомида, айниқса сўнгги икки ярим йил мобайнида унга кўрсатган доимий ва фидокорона қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирмоқчи.
Клуб ҳозирча қўшимча изоҳ бермайди," - дейилади "Вест Хэм" хабарида.
Маълумот учун, Лукас Пакетага қимор ўйнаш, ўзи иштирок этган учрашувларга пул тикиш билан боғлиқ айбловлар қўйилганди. Футболчини терговга ёрдам бермасликда ҳам айблашган. Якунда эса Англия футбол ассоциацияси етарли далиллар йўқлиги сабаб футболчини айбсиз деб топиб, ундан барча айбловларни олиб ташлаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар