UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10

«Реал»нинг келажаги, «Аякс» умиди ва кичик Станкович. Собиқ топ футболчиларнинг ўғилларида нима гап? Янгиликлар

«Реал»нинг келажаги, «Аякс» умиди ва кичик Станкович. Собиқ топ футболчиларнинг ўғилларида нима гап?

Буффон, Ибрагимович ва бошқа юлдузларнинг ўғиллари ҳам катта саҳнага секин-аста яқинлашиб келишмоқда.

Баъзан шундай бўладики, ўғиллар оталарининг "ишини" чиройли давом эттиради. Бу ҳақида гап кетаркан Шмейхель ёки Мальдини сулоласи ёдга тушади. Табиийки, бу борада ҳаммада ҳам муваффақиятга эриша олмайди. 

Куни кеча Робин ван Персининг ўғли – Шакил – «Фейеноорд» сафидаги биринчи голларини урди. Хўш, яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан кимларнинг ўғилларига эътибор қаратсак бўлади? Бугун шу ҳақида гаплашамиз.


Златан Ибрагимовичнинг ўғли — Максимиллиан Ибрагимович, "Аякс"

"Милан" ўринбосарлар жамоаси ҳужумчиси охирги кунларда медиа эътиборини ўзига қарата олди — ижара ҳуқуқи асосида «Аякс»га ўтди. У ерда 27-рақамни олиб, футболнинг тажрибали мухлисларини  хотиралар оғушига шўнғишга мажбур қилди. Макси 19 ёшда у вингер ёки ҳужумчи ортида кўпроқ ўйнайди, отасидан бўйи бироз пастроқ. Лекин майдонда кўпроқ ҳаракат қилади.

Жорий мавсум Ибрагимович «Милан» сафида D Серияда тўп тепди ва ҳаттоки асосий жамоа билан Италия Суперкубогига ҳам бориб келди. Энди унинг коллекциясида захира ўриндиғида Модрич билан  сурат бор. Иккинчи жамоа сафида гол+пас тизимида 5+4 натижа қайд этди. Нидерландияга кўчиб ўтгач, "Милан"да иккинчи Ибрагимович — Винсент қолди, у U-18 жамоасида тўп тепмоқда.


Жанлуижжи Буффоннинг ўғли — Луи Буффон, "Пиза"

Жижжи Буффоннинг ўғли ҳақида билдирган фикрларини кескин цитаталар сирасига киритиш мумкин. "У ҳали ҳеч нимага эришмади». «Унинг футболчи бўлиш имкониятлари 0,5%га тенг». «Барчаси жуда тез юз бермоқда ва бу у учун ёмон».

Балки у шу йўл билан Луи бўшашишига йўл қўймасликни ният қилгандир. Охирги фикри ўғлининг А Сериядаги дебютидан кейин айтилганди: "Пиза" сафида охирги 10 дақиқага захирадан майдонга тушди, отасидан кейин роппа-роса 30 йил ўтиб. Марказий ҳужумчи мазкур материал ёзилаётганда, яъни 22 январь ҳолатига асосий жамоа сафида 51 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ҳозирча у асосий вақтини ўринбосарлар сафида ўтказмоқда, Чехия ўсмирлар термаси сафида тер тўкмоқда ва Евро U-17 саралаши доирасида хет-триклар қайд этмоқда.

Фаолиятини "Ювентус" академиясида бошлаган Луининг иккинчи исми Томас отаси Жижжининг кумири шарафига қўйилган — Тома Н’Коно — 80-йилларнинг камерунлик дарвозабони.

Луи Буффон футболдаги илк қадамлари ҳақида:

"Мен илк ютуқларга эришиб, мақтовлар эшита бошлаганимда онам ва отам менга оиламизнинг 10 нафар аъзоси турли терма жамоалар футболкасида майдонга тушганини ҳамда мен қандайдир оламшумул нарса қилмаганимни эслатиб қўйишди. Бу менга жуда катта ёрдам берди".


Марселонинг ўғли — Энцо Алвес, "Реал" U-18

Марселодан яқинда олинган интервьюларидан бирида яхши дриблёр ҳақида сўрашганида бразилиялик «Реал» ёшлар жамоаси аъзосини таъкидлади — ва у ўзининг ўғлини айтгани йўқ. "Хувенил А"да Габри исмли футболчи бор. У чинакам топ, менга жуда ёқади. У яқин келажакда асосий жамоада ҳам кўриниш беради, чунки жуда яхши дриблингга эга".

Аммо Энцо Алвес — иккинчи жамоанинг 16 ёшли форварди ва Марселонинг ўғлида ҳам — яқин йилларда ёрқин юлдузга айланиш имкониятлари етарлича. У отасидан ажойиб тўп назорати ва яхши зарбани мерос қилиб олган ҳамда ёшлар жамоаларида ишончли ҳаракат қилмоқда — 100 дан ортиқ гол уришга улгурган! U-19 сафида отасининг кўз ўнгида дебют қилди: захирадан ўйинга қўшилган Энцо бир неча дақиқа ўтиб, товони билан чиройли ассист муаллифига айланди. Ноябрь ойида ўсмирлар ЕЧЛда дебют қилди, U-17 Испания термаси сафида 9-рақамда ва сардорлик боғичи билан ҳаракат қилади, 12 ўйинда 7 та гол урган.


Роналдиньонинг ўғли — Жоао Мендес, "Халл Сити" U-21

Жоао ёшлар футболида қолиб кетиш хавфи бор. Ёки буни амалга ошира олса-да, топ клублар даражасигача етиб боришга вақт етмай қолиши ҳеч гап эмас. Унинг йўлига назар ташласак: 14 ёшда «Крузейро»га қабул қилинади, кейин ҳаттоки «Барселона» академиясигача етиб боради. Эътиборлиси, каталонияликлар собиқ юлдузнинг ўғлига унчалик ҳам ишонишмаган, иккиланишган ва ҳатто айнан уни кўриб олиш учун ўртоқлик учрашуви ташкиллаштиришган. Шунга қарамай, якунда уни жамоага қабул қилишган.

Бироқ орадан 1 йил ўтиб, "Бёрнли"га бериб юборишади. Ўринбосарлар жамоасида 5 та учрашув ва ҳаттоки бир нечта самарали ҳаракатлар амалга оширади, аммо «Халл Сити» ўринбосарлар сафига кўчиб ўтди ва ҳозиргача — U-21 жамоа сафида 68 дақиқа...

Жоао 20 ёшда, ҳужумда ўйнайди, узоқ планда отасини ҳам эслатиб юборади, бироқ фаолияти ҳозирча у қадар омадли чиқмаяпти. Мана шу 1-2 йил унинг учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади, кўрамиз, нима бўларкан...


Деян Станковичнинг ўғли — Александар Станкович, "Брюгге"

Тилга олинганлар ичида ҳозирча энг муваффақиятлиси: 20 ёшли Александар "Интер", "Брюгге" ва Сербия терма жамоаси сафида тўп тепишга улгурди, бундан ташқари "Golden Boy"га номзодлар қаторида тилга олинди. "Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станковичнинг уч ўғлидан бири.

Александар Станович Сербия термаси сафидаги дебют голи ҳақида

"Сўз билан таърифлаш қийин. Бу ҳақида болалигимда, отам терма жамоа сафида тўп тепшини томоша қилган пайтларимдан орзу қилардим. Бу голни узоқ кутгандим".

Ёзда "Брюгге" ярим ҳимоячини 9,5 млн еврога сотиб олди. Жорий мавсум у барча мусобақаларни қўшганда 2000 дақиқадан кўпроқ майдонда ҳаракат қилди ва ЕЧЛда гол уришга муваффақ бўлди, ҳозир — Дортмунднинг "Боруссия"си, "Байер", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" скаутларини уни кузатиб келмоқда. Катта салоҳиятга эга таянч ярим ҳимоячиси.


Яна кимлар яқин орада порлаши мумкин?

Криштиану Роналду Жуниор: 15 ёшгача футболчилардан иборат Португалия терма жамоасида ва "Ал Насср"нинг турли ёш тоифаларидаги жамоалари тўп тепмоқда;

Кай Руни — Уэйн Рунининг ўғли: вингер "Манчестер Юнайтед" U-18 жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда;

Робиньо Жуниор: "Сантос"да Неймар билан бирга тўп тепишга улгурди ва Бразилия футболи юлдузининг фикрига кўра, ундан умид катта;

Рейган Хески — Эмиль Хескининг ўғли: "Манчестер Сити" ўринбосарлари сафида вингер ва ўйинлари билан Жейдон Санчони эсга солиб юборади. Ундан ташқари бу жамоа сафида Хескининг яна бир ўғли Жейден ҳам тўп тепмоқда. Шу билан бирга Рейган ҳам, Жейден ҳам асосий жамоа сафида Лига Кубоги доирасидаги "Хаддерсфилд"га қарши баҳсда дебют қилиб улгурди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика